Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари сентябрда августга нисбатан 20,8 фоизга, харажатлари эса 21,4 фоизга ўсди. Тўққиз ойда бюджет дефицити ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,05 трлн сўмга қисқариб, 37,3 трлн сўмни ташкил этди.
Жорий йилнинг етти ойида Ўзбекистон давлат бюджети дефицити 36,4 трлн сўмни (тахминан $2,88 млрд) ташкил этди. Июлда дефицитнинг ўсиш суръати пасайиб, 2,5 трлн сўмни кўрсатди. Собиқ депутат Дониёр Ғаниев июнь ўрталарида нега биринчи яримйилликда харажатлар даромаддан ошиб кетганини тушунтирганди.
Ўзбекистонда январь-май ойларида давлат бюджети дефицити 29 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди. Майдаги даромад ва харажатлар орасидаги фарқ ой бошига шаклланган қолдиқ ва ой давомида муомалага чиқарилган давлат қимматли қоғозлари ҳисобига қопланган.
Марказий банк келгусида фискал интизомга риоя қилиниши ва бюджет харажатларининг йил бошида белгиланган даражалари доирасида амалга оширилиши инфляцияга талаб томондан қўшимча босим шаклланишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
2023 йилда Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети дефицити рекорд даража — 59 трлн сўмни ташкил этиб, аввалги йиллардаги кўрсаткичлардан анча юқори бўлди. Ўтган йил охирида ҳукумат харажатлар чегарасини ушлаб туролмагани сабабли парламент орқали лимитни оширганди.
Сенатда Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори 3 фоиздан 5,5 фоизга ўзгартириш кўзда тутилган қонун қабул қилинди.
Биринчи яримйилликда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 5,7 фоизни ташкил этди — харажатлар даромадлардан 26,9 трлн сўмга кўпроқ. Бу пандемия бошланган 2020 йил, шунингдек, 2021−2022 йиллардаги кўрсаткичлардан кўп. Ҳукумат бу даврда бирор марта бюджет тақчиллиги чегарасини ушлаб туролмаган.
2022 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллигининг 47 фоизи халқаро молия институтларининг қарзлари ва еврооблигациялар чиқариш ҳисобидан, 18 фоизи давлат ғазна облигациялари чиқариш ҳисобидан қопланди. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 35 трлн 229 млрд сўмга етди.
Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари даромадларидан 29 трлн сўмга (2,5 млрд доллар) кўпроқ бўлди. 2023 йилда профицит прогноз қилинганига қарамай дефицит деярли 6,2 фоизни ташкил этди. Бу маълумотларни эълон қилаётиб Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров «дефицит» сўзини ишлатмади.
Президент қарори лойиҳаси билан 2023 йилда консолидациялашган бюджет дефицитини ЯИМга нисбатан 3 фоиздан 5 фоизгача ёки 53,4 трлн сўмгача ошириш таклиф этилмоқда. Агар ҳукумат яна харажатлар чегарасидан ўтиб кетса, бу давлат харажатларининг 1,8 млрд долларга ошишига олиб келади.
Марказий банк раиси Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда бюджет харажатлари ортиши газ импорти ҳажми ошиши билан боғлиқ эканини таъкидлади. Январнинг 8 кунида бюджет тақчиллиги йиллик кутилманинг 20 фоизига етганди. Шундан сўнг Иқтисодиёт вазирлиги даромад ва харажат бўйича маълумот беришни тўхтатди.
Марказий банк ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун бюджет дефицитини белгиланган параметрлар даражасидан ошмаслигини таъминлаш муҳимлигини қайд этди. Регулятор инфляция даражаси 8,5−9,5 фоиз атрофида бўлиши бўйича прогнозини ўзгаришсиз қолдирган.
Январнинг биринчи ярмида давлат бюджети дефицитининг 5,5 трлн сўмга етиши совуқдан жабр кўрган 30 минг тадбиркорнинг солиқ қарздорлиги ўсиши ҳамда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг молиялаштирилиши билан изоҳланди. Умуман олганда, январда даромадлар ошди, дея қайд этди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг